December 1, 2020

“Геофазовий билимлар таълим маркази” делегация аъзоларининг расмий ташрифи

Жорий йилнинг 30 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадаст агентлиги ҳамда “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, Кореянинг “Ер, инфраструктура ва транспорт вазирлиги” (МOLIT) ва LX компаниясининг “Геофазовий билимлар таълим маркази” делегация аъзолари расмий ташриф билан “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институтида бўлди.

Мазкур музокараларда “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИдан Бош директор ўринбосари Ғофуржон Парпиев, Институт бош муҳандиси Обид Давронов, “Ер ахборот тизими” бўлими бошлиғи Бобомурод Махсудов ҳамда “Халқаро муносабатлар” бўлими бош мутахассиси Боходир Хакимов иштирок этишди.

Ташриф ва суҳбат мобайнида институтда ходимларига яратилган шарт шароитлар, ишлаб чиқариш қай тарзда ташкил этилгани, институтда олиб борилаётган илмий ишлар ва лойиҳалар тўғрисида сўз борди ва бу ишлар Кореянинг LX компаниясидан келган мутахассислар томонидан илиқ муносабатлар билдирилди.

Икки томонлама учрашув давомида институтнинг истиқболга мўлжалланган лойиҳалари ва ривожлантириш стратегияси тўғрисида фикр алмашинилди.

Институтнинг узоқ йиллардан бери тўхтаб қолган илмий фаолият қайта тиклангани, илмий ходимларни тайёрлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар, шунингдек институтда янги “Ўзбекистон замини” номли бир йилда 4 марта чоп этиладиган илмий-амалий ва инновацион журналидаги илмий мақолалар 3 хил тилда нашр этилаётганлиги, бу борада кореяликлар томонидан ҳам мазкур журналга Корея республикасидаги ер муносабатларига оид бўлган илмий ҳамда ишлаб чиқаришга оид бўлган мақолаларни беришлари мумкинлиги тўғрисидаги билдирилган фикр-мулоҳазалари Кореялик мутахассислар томонидан янада қизиқиш уйғотди.