«CHINT ELECTRIC» КОМПАНИЯСИ БИЛАН «NURA GROUP» КОРХОНАСИ ЎРТАСИДА ҚЎШМА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Хитойнинг йирик «Chint Electric» компанияси ҳамда «NURA Group» корхоналари ўртасида электротехника ускуналари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари М.Хашимов мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш учун давлат томонидан кафолатланган имтиёзлар, ҳуқуқий асослар ва хорижий инвесторларни жалб этиш учун яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.
Меҳмонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида йўлга қўйилган электротехника йўналишидаги самарали ҳамкорлик, шу кунгача амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ва уларнинг натижалари ҳақида тўхталар экан, эндиликда бу тармоқка янги инвестиция лойиҳаларини кўпроқ жалб этиш, қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, замонавий ишлаб чиқариш объектларини яратиш, янги иш ўринлари очиш, Ўзбекистонда сифатсиз маҳслотларни текширувдан ўтказувчи замонавий синов лабораторияларини ташкил этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар сифат жиҳатидан юксак самара беришига ишонч билдирди.