САУДИЯ АРАБИСТОНИНИНГ “DESERT TECHNOLOGIES” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СОҲАСИДА МУЗОКАРА
“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Саудия Арабистони қироллигидаги “Desert technologies” компанияси билан муқобил энергия манбалари ва қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан музокара бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида меҳмонларга мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш учун давлат томонидан кафолатланган имтиёзлар, ҳуқуқий асослар, хорижий инвесторларни жалб этиш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, хусусан қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳаларга қўлланиладиган имтиёзлар, бир қатор енгилликлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.
Меҳмонлар Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича катта салоҳият ва имконият мавжудлигини эътироф этиб, электротехника саноати тармоғига янги инвестиция лойиҳаларини кўпроқ жалб этишдан манфаатдор эканликларини, ушбу замонавий ишлаб чиқариш объектларини яратиш орқали икки мамлакат иқтисодиёти учун бирдек манфаатли келишувларга эришиш ниятлари борлигини маълум қилишди.
Маълумки, “Desert Technologies (dt)” – Саудия Арабистони қироллигида йирик ишлаб чиқариш қувватларига эга компаниялардан бири ҳисобланади. Бу асосан муқобил энергия соҳасида катта тажрибага эга бўлиб, 110 МВт қувватгача фотоэлектр станциялари учун қуёш панеллари ишлаб чиқаради. Ушбу компания давлат ва нодавлат буюртмаси асосида йирик объектларни лойиҳаштиради. Бу ерда барча бошқарув тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, Финландия, Швейцария, Германиянинг юқори технологик ускуналари билан жиҳозланган. Компания 2023 йилгача 1000 МВт ва 2025 йилгача 3000 МВтгача ишлаб чиқариш қувватига эришишни режалаштирмоқда.
Музокаралар якунида томонлар келгуси ҳамкорлик истиқболларини ва дастлабки режаларни келишиб олдилар.