КОНДИЦИОНЕР – ИССИҚ КУНЛАРДАГИ ХАЛОСКОРИМИЗ!
Иссиқ ва жазирама ёз. Жуда иссиқ кўчадан уйга/ишга кирганингизда, хона муздеккина бўлиб туришига нима етсин?! Бунда эса албатта биз учун ёрдамга кондиционерлар шайланишади! Биз эса уларни танлаш бўйича керакли маслаҳатларни бериб ўтамиз.
Кондиционер танлашда бир неча нарсаларни эътибордан қочирмаслик даркор. Биринчидан, бу-биноларда уларни ўрната олиш имконияти. Одатда бир неча хил кондиционерлар ишлатилади: деворга ўрнатиладиган сплит тизимлар, кассета ёки мобиль кондиционерлар ва бошқалар.
Сплит тизимларнинг афзаллик тарафи-инвертор компрессордир. Инвертор кондиционерлар ишончли ва иқтисодий эканлигини билиш харидор учун муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳа, улар қимматроқ, аммо бу электр энергияси учун тўловлар билан қопланиб кетилади. Инвертор бўлмаган кондиционерлар билан таққослаганда энергия истеъмолидаги фарқ 30-40% гача етиши мумкин.
Иккинчидан, хонанинг майдони қанчалик катта бўлса, кондиционер қуввати ҳам шунча юқори бўлиши керак. Агар хонада электр жиҳозлари кўп, айниқса, компьютер қурилмалари бўлса, бироз юқори қувватли кондиционерни танлаган маъқул.
Учинчидан, керакли режимлар мавжудлигини ҳам текшириб олишни унутманг. Масалан, иситиш, қуритиш, ҳавони тозалаш, тунгги режим, ионизация (ҳаводаги зарарли бактерияларни, нохуш ҳидларни, кимёвий моддаларни бартараф этиш) ва бошқалар.
Энг муҳими энергия самарадорлик синфи ҳақида ҳам унутманг! Улар одатдаги уй техникалари синфи қиймати бўйича ҳисобланади: А (энг юқори) дан то Г (энг паст) гача. Ҳозирги кунда Б, C ва ҳаттоки Д синфига мансуб кондиционерлар ҳам сотувда мавжуд.
Кондиционер танлашда ушбу нарсаларга эътибор берган ҳолда танласангиз у Сизга албатта, узоқ вақт хизмат қилади.
Каналимизга уланинг ва дўстларга улашинг
👉 @uzeltexsanoat
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: instagram.com/uzeltexsanoat
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466