ТОЖИКИСТОН ТРАНСФОРМАТОР ЗАВОДИ БИЛАН МУЗОКАРА
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси делегацияси Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги “Қўрғонтепа Трансформатор” заводига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида корхона директори Назарали Давлатшоев билан музокара олиб борилди ва корхона томонидан бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган юқори ва ўрта кучланиш транформаторлари билан танишиб чиқилди.
“Қўрғонтепа Трансформатор” заводи 1960 йилда ташкил топган бўлиб, корхона томонидан ТМ-250, ТМ-400, КТП-100-160-250-450 ва 630кВА (компакт транформатор подстациялари) трансформаторлар ишлаб чиқарилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 дона қучланиш ускуналари-трансформаторлар.
2020 йилнинг бошидан бошлаб “Трансформатор” ОАЖ ва “ЧТЗ” (Чирчиқ Трансформатор заводи) АЖ билан ҳамкорликда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариб етказиб бериш бўйича музокаралар бошланган. Учрашув давомида ушбу масала бўйича ҳам фикр алмашилди.