November 14, 2020

ПОКИСТОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР ЭЛЕКТРОТЕХНИКА СОҲАСИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Покистоннинг етакчи тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда уюшмага аъзо корхоналарнинг кабель–сим ва мис маҳсулотлари ҳамда қуёш панеллари маҳсулотларини Покистон бозорига экспорт қилиш йўллари бўйича музокара олиб борилди. Меҳмонларга электротехника саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, уларнинг экспорт салоҳияти, мисни қайта ишлаш имкониятлари хусусида батафсил маълумот берилди.

Компания вакили Ибрагимхан Мохманднинг сўзларига кўра, Покистон аксарият хом-ашё маҳсулотларини импорт асосида олади, шунингдек, Покистонда мис кони мавжуд эмас. Шу боис, компанияларга сифатли ва экспортбоп тайёр мис маҳсулотларига эҳтиёж мавжуд.

Тадбиркор И. Мохманд томонидан Покистонда савдо уйини ташкил этиш таклифи билдирилди.