September 3, 2020

НУКУСДА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА КОРХОНАЛАРИНИНГ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ОШМОҚДА

Ҳукумат комиссияси таркибида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи аъзолари ҳам Нукус шаҳридаги бир қатор саноат корхоналарини бориб ўрганмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида "Нукус-Реммаш" МЧЖга қарашли бино ва объектларни реконструкциялаш ва қўшимча биноларни қуриш ҳисобидан маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бўйича бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Натижада "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "Samsung Nukus" корхонасида 2017 йилнинг апрел-октябр ойларида қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу корхонада бугунги кунда янги турдаги телевизор, чангютгич ва микротўлқинли печь ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Корхонада ҳозирги вақтда 60 нафардан ортиқ ходим иш билан таъминланган.

гофра шланги

2019 йилдан бошлаб, корхонанинг маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоизга етди. Бу ерда асосан бутловчи қисмлар тўлиқ ўзлаштирилиб, маҳаллийлаштирилди. Жумладан, пластик деталлар, резина қисмлари, чангютгич учун гофра шланги, турбо щёткаси, фақатгина чанг тўпланадиган халтача (текстил мато ва қоғоз) кооперация йўли орқали амалга оширилмоқда.

Чангютгичлар учун гофра шланги ва тозалаш щёткаларини ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати 200 минг донани ташкил қилади. Корхоналари маҳсулотлари 15 давлатга экспорт қилинмоқда.