April 29, 2023

ГЕРМАНИЯ ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК НЕГА МУҲИМ? 

“Infineon Technologies” AG компанияси 1999 йилда ташкил этилган. Дунёдаги яримўтказгич саноатидаги энг йирик ўнта компаниялардан биридир. Компания контактсиз смарт-карталар ва электрон ҳукумат ҳужжатларида қўлланиладиган яримўтказгич компонентларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади.

Биламизки, Германия иқтисодиётида электроника, микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноати муҳим ўрин тутади. Эътиборлиси, бу давлатда ҳозир дунёнинг энг йирик компаниялари, лабораториялари, илмий-тажрибаинститутлари, тадқиқот марказлари фаолият олиб бормоқда. Инсон капитали учун ажратилган сармоя туфайли бугун мамлакатда кадрлар тайёрлаш салоҳияти ҳам анча юқори. Хусусан, электротехника борасидаги жадал ўзгаришлар ва дунё тенденциясининг сўнгги ихтиролари ҳам айнан Германия иқтисодиётининг жадалривожланиши билан боғлиқ.

Айни пайтда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.Юнусов ишчи хизмат сафари билан Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди. Ташриф давомида ушбу мамлакат ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш мақсадида бир қатор музокаралар олиб борилмоқда.

🇺🇿 Жумладан, дунёдаги яримўтказгич саноатидаги энг йирик ўнта компаниялардан бири ҳисобланган “Infineon Technologies” AG компанияси бош директори Доктор Детлеф Гудо билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Ўзэлтехсаноат" уюшмаси бошқарув раиси Мирзиёд Юнусов ва “Vades Group” корхонаси раҳбари Ли Игор ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Компания Германияда яримўтказгич маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлиб, дунёдаги яримўтказгич саноатидаги энг йирик ўнта компаниядан бири ҳисобланади. У катта технологик портфелга эга бўлиб, 29 000 та патенти бор ва таркибида 35 та илмий-тадқиқот марказлари мавжуд.

Компания контактсиз смарт-карталар ва электрон ҳукумат ҳужжатларида қўлланиладиган яримўтказгич компонентларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади. Бу ерда автомобиль, алоқа, саноат ва хотира қурилмалари учун йилига 800 миллиондан 1 миллиардгача чиплар ишлаб чиқарилади.

Infineon Technologies Европа ва Осиёда 25 дан ортиқ ишлаб чиқариш майдонларига эга.

Ходимларнинг умумий сони - 56 200 дан ортиқ (2022й.)

Жами активлари - 23,3 млрд. доллар (2022й.)

Йиллик даромад - 15 миллиард доллар (2022й.)дан ошади.

🌐“Infineon Technologies” AG компанияси бош директори Доктор Детлеф Гудо билан бўлиб ўтган учрашувда, мамлакатимизда яримўтказгичлар ишлаб чиқариш саноатини ташкил этиш ва ҳамкорликда ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

✔️Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам уюшмага аъзо “Vades Group” корхонасида турли идентификация учун мўлжалланган микропроцессорли модулларни ишлаб чиқариш соҳасида тажриба мавжуд бўлиб, яқин келажакда “Infineon Technologies AG” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ID-карталар, паспортлар, фискал модуллар ва банк соҳасида қўлланиладиган микропроцессорли криптографик технологиялар бўйича ўзаро алоқаларни ривожлантириш доирасида технологик ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу ҳамкорлик Vades Group корхонасининг Ohangaron Tech Industrial технопаркидаги ишлаб чиқариш майдонида амалга оширилиши кўзда тутилган.