September 26, 2020

ЮҚОРИ МАОШ ВА ЛАВОЗИМГА ИШГА ТАКЛИФ

✅Маҳаллийлаштириш, кооперацияни ривожлантириш ва импортни оптималлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига

📌Талаблар:
- Иқтисодиёт ва молия бўйича олий маълумот.
- Саноат ишлаб чиқаришда иш тажрибаси, соҳада камида 2 йил (маркетинг ва ишлаб чиқариш).
- Ходимлар фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш
- Тўғри қарорларни қабул қилиш ва одамлар билан ишлаш қобилияти
- Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш устунлик беради).
- Офис ва ҳисобот дастурлари билан ишлай олиш.

📌Вазифалар:
- Импортни оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, ички ва ташқи бозорда ҳамкорликни ривожлантириш, импортни оптималлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- Ассоциация корхоналарига ишончли маҳаллий шерикларни топиш ва танлашда, шунингдек уларнинг маҳаллий савдо-саноат кўргазмаларида, кооперация ярмаркаларида ва бошқа шу каби ҳамкорлик тадбирларида иштирок этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
- Уюшма корхоналари импортининг барча турлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
- корхоналар ва давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида импорт прогнозларининг боришини назорат қилади ва таҳлил қилади.

👍Иш шароитлари:
- Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини тўлиқ қўллаш
- муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш
- ишдаги натижаларига қараб рағбатлантириб бориш

💵Ойлик маоши: 3500000-6000000

✅Чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўлими бошлиғи

📌Талаблар:
- олий маълумот;
- камида 3 йиллик иш стажи;
- ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш (қўшимча бошқа тилларни билиш устунлик беради);
- инвестиция фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш;
- инвестицияларнинг ташқи ва ички манбаларини аниқлаш қобилияти

📌Вазифалар:
- инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, инвесторлар билан ишлаш кўникмасининг мавжудлиги
- Инвестицияни амалга ошириш бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқиш
- амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини таҳлил қилиш
- хорижий компаниялар билан ишлаб, уларни Ўзбекистонга жалб этиш йўлларини топиш
- бизнес мулоқотлар ва музокараларни ташкил этиш

👍Иш шароитлари:
- Меҳнат кодексига мувофиқ 9.00-18.00 гача тўлиқ иш вақти
- муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш
- ишдаги натижаларига қараб ҳар ой рағбатлантириб бориш

💵Ойлик маоши: 3500000-6000000

✅Хўжалик ишлари бўлими бошлиғи лавозимига

📌Талаблар:
- олий маълумот
- 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
- ўзбек ва рус тиларини билиш
- “B” категорияли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш

📌Талаблар:
- Уюшманинг хўжалик ишларини қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш
- Ташкилотлар билан шартномалар тузиш
- Товарлар ҳисобини юритиш
- Тендерларда қатнашиш
- Янги товарлар ва хизмат кўрсатувчиларни излаб топиш

👍Иш шароитлари:
- Меҳнат кодексига мувофиқ 9.00-18.00 гача тўлиқ иш вақти
- муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш
- ишдаги натижаларига қараб ҳар ой рағбатлантириб бориш

💵Ойлик маоши: 3500000-6000000

❗️Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 9-мавзе, Юқориқорақамиш кўчаси, 9-уй

☎️Тел.: 71 207-44-66, m.yusupova@uzeltexsanoat.uz