January 31, 2023

‼️АВТОМОБИЛСОЗЛИК КОРХОНАЛАРИ БИЛАН КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

📌Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Андижон вилоятидаги электротехника саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёни ва 2023 йилда ишга тушадиган янги лойиҳаларнинг мавжуд ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

📝Вилоятнинг Хонобод шаҳрида жойлашган “UzKoji” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси томонидан “Автомобилларга ҳар хил турдаги кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш” лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Уюшма раиси М.Юнусов ушбу корхонага ташриф буюрди.

💵Ҳозирда бу ерда йиллик қуввати 210 минг тўплам бўлган автомобиллар учун кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Мазкур корхонада 100 га яқин ҳудуд аҳолиси доимий иш билан таъминланган. Ишлаб чиқариш Жанубий Кореянинг «Коджи Индастри Ко. Лтд» компанияси технологияси асосида амалга оширилмоқда.

⚙️Ишчи гуруҳи бу ерда ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириб, автомобилсозлик ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун саноат кооперациясини ривожлантириш зарурлигини ва бунда Уюшма корхонага амалий ёрдам беришини маълум қилди.