June 1, 2021

"SHIVAKI Frigo Cool" саноат совиткичлари – бу озиқ-овқат маҳсулотларини табиий ҳолатда сақлашнинг ноёб, инновацион технологияси

Бугунги кунда «TEXNOPARK» МЧЖ ҳудудида 10 та завод ишга туширилган. Aмалда ўз фаолиятини олиб бораётган муваффақиятли лойиҳалар қаторига "SHIVAKI Frigo Cool" маҳаллий бренди остида ишлаб чиқарилаётган саноат совитиш тизимларини ишлаб чиқариш киради. Лойиҳанинг қуввати – йилига 900 дона. "SHIVAKI Frigo Cool" мутлақо янгича маҳсулот. "SHIVAKI Frigo Cool" - деярли ҳар қандай турдаги озиқ-овқат, шулар қаторида ўз хусусиятларини тез йўқотадиган маҳсулотларни узоқ муддат сақлаб қолиш учун нафақат зарур, балки энг мақбул ҳарорат режимларини яратадиган замонавий технологиялардир. Юқорида қайд этилган маҳсулотларнинг совиткичларда 1тоннадан 200 тоннагача сақлаш имконияти, саноат кўламини касб этади. Шунингдек совитиладиган маҳсулотларнинг ҳажми тўғридан тўғри маънода саноат даражасида бўлиши мумкинлиги муҳим аҳамиятга эга.

"SHIVAKI Frigo Cool" қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва сақлашда, аҳолига хизмат кўрсатиш - тиббиёт, умумий овқатланиш ва бошқа соҳаларда қўлланилади. «TEXNOPARK» саноат совитиш тизимлари ишлаб чиқаришда асосий эътиборни юқори сифатга ва қулай нархлашга беради. Бундан ташқари, биз сервис хизматларни кўрсатамиз ва 3 йиллик кафолатни тақдим этамиз.

"SHIVAKI Frigo Cool" томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат музлатгичларининг асосий вазифаси, ички бозор учун ва экспортга мўлжалланган мева ва сабзавотлар, озиқ-овқат , гўшт маҳсулотларини узоқ муддатда сифатли сақлаш. Бундай натижага, фақатгина музлатгичда маҳсулот учун қулай ҳарорат таъминланса эришиш мумкин. Бизнинг саноат совутгичларимиз маҳаллий фермерлар, ишлаб чиқарувчилар ва чет эл бозор харидорларининг талабларига тўлиқ жавоб беради.

“TEXNOPARK”да "SHIVAKI Frigo Cool" саноат совитиш тизимларининг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади:

  1. Сплит тизимли совитгичлар, совитиш унумдорлиги 1,7 кВт ̴ 39,6 кВт гача , жами 12 та маҳсулот ;
  2. Моно блокли совитгичлар, совитиш унумдорлиги 3,98 кВт ̴ 7,1 кВт гача, жами 5 та;
  3. Намлантиргич : 3 литрдан ~ 9 литргача, жами 3 та модел.

Умумий 20 ҳил маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

"SHIVAKI Frigo Cool" совитиш тизимлари:

а) тежамкор энергия сарфи;

б) юқори технологияли конструктив ечим;

c) тўлиқ автоматик ишлаш;

д) тизимнинг ишлашини дастурлаш имконияти;

е) бошқаришдаги қулайликлар;

ф) энг асосийси гидрофилик алюмин радиаторлар бўлиб, бу радиаторлар совитиш унумдорлигини оширибгина қолмай, занглашга ўта бардошли ҳисобланади, қолаверса дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари томонидан ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асосий маҳсулот ҳисобланади.

"SHIVAKI Frigo Cool" саноат совиткичларнинг афзалликлари:

1. Жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган EN 328, EN 13215 стандартига асосланган Colorimetric лабараторияда совуқхона маҳсулотлари тест қилиниши;

2. Юқори самарали совитиш диапазони: совуқхона хароратида + 5 ℃ дан , музлатиш -25 ℃ гача моделларнинг мавжудлиги;

3. Aналоглар билан қиёслаганда, ташқи шовқиннинг паст кўрсаткичи;

4. Сифатли ва ёпиқ турдаги ташқи муҳитдан ҳимояланган ишончли совитиш ускунаси;

5. Ўрнатиш ва йиғишнинг конструктив қулайлиги ва электр қисмларининг ташқи қисм ичида жойлашганлиги;

6. Умумий эксплутация сарфларни тежаш мақсадида, ушбу маҳсулот Европа ва жаҳон технологияси асосида ишлаб чиқарилган;

7. 80 йиллик тажрибага эга бўлган Германия ва Франциянинг Gea Bock,Tecumseh компрессорлари;

8. Монтажнинг бошқа турлари билан ҳамоҳанглик;

9. Кенг ассортиментга эга бўлган 20 хил маҳсулотнинг мавжудлиги;

10. Буғлатиш мосламасининг энг охирги техналогия “Ultrasonic – товуш тўлқинлари орқали сувни парчалаш ” ёрдамида энг самарали ва сифатли намликда ишлаш имконияти;

11. Конструкцияни осон йиғиш ва ўрнатиш жараёнини таъминлайди;

12. Уч йиллик кафолат муддати;

13. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб сервис хизмати.

ИШЛAБ ЧИҚAРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК ЖAРAЁНИ

1. Корпусни штамплаш жараёни;

2. Иссиқлик алмаштирувчи мосламани тайёрлаш;

3. Боғловчи мис қувурларни тайёрлаш;

4. Металл корпусни тайёрлаш;

5. Кукунли бўёқ қопламаларни сепиш;

6. Музлатиш блокини йиғиш;

7. Белгиланган синовдан ўтказиш;

8. Маҳсулотнинг харидорга юбориш бўлимига узатилиши.

"SHIVAKI Frigo Cool" саноат совиткичлари учун бириктирилган қўшимча аксессуарлар ҳам мавжуд.

Сифат стандартларига қатъий риоя қилиш натижасида саноат музлаткичларини ишлаб чиқариш бир нечта халқаро ISO сертификатларга эга:

ISO 9001: 2015 - сифат менежменти тизимлари;

ISO 45001: 2018 - меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини бошқариш тизимлари;

ISO 14001: 2015 - атроф-муҳитни бошқариш.