June 15, 2020

“VIESSMANN” ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ҚАЙСИ АФЗАЛЛИГИ БИЛАН ХАРИДОРГИР?

Хабарингиз бор, куни кеча Президентимиз Олмазор туманига ташрифи чоғида электр ва қуёш энергияси асосида ишловчи сув иситиш қурилмаси ҳамда Германиянинг “Viessmann” бренди остида ишлаб чиқарилаётган икки контурли сув иситиш қозонлари фаолияти билан танишган эди.

Хўш, бу маҳсулотларнинг бозори бугун қай даражада? Халқаро бренд остидаги иситиш қозонларига бўлган талаб қандай? Шу саволларга жавоб излаймиз.

Германиянинг машҳур компанияларидан бири ҳисобланган “Viessmann” бренди остидаги иситиш қозонлари фаолиятига эътибор қаратамиз.

Пандемия шароитига қарамай корхонада ишлаб чиқариш суръати пасайгани йўқ. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 млн доллар бўлиб, йилига 15 минг дона 4 турдаги икки контурли газда ишлайдиган иситиш қозонлари ҳамда эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади.

Viessmann корхонаси 100 йил аввал ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда иситиш, совитиш ва саноат тизимларини ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Компания таркибида 11 та давлатда жойлашган 22 та саноат корхонаси, 74 давлатда жойлашган ваколатхоналар ва ҳудудий бўлимлар ҳамда дунё бўйича 120 та савдо офиси мавжуд.

Корхонада маҳсулотларнинг сифати ва корхона мутахассисларининг тажрибасини мунтазам ошириб бориш сиёсати жорий этилган. Компаниянинг ишлаб чиқариш тизимлари ва менеджмент бошқаруви эса дунё стандартларига мувофиқдир.

Айни пайтда Viessmann бренди остида Vitopend 100-W A1JB русумли 12, 24, 30 ҳамда 34 кВт қувватга эга икки контурли газда ишлайдиган иситиш қозонлари ишлаб чиқариш тўлиқ йўлга қўйилган.

Икки контурли Viessmann иситиш қозонларининг унумдорлиги камида 90 фоизни ташкил этади. Ички ёниш камераси герметиклиги, тутунни мажбурий бартараф этиш ва ёниш учун кислородни ташқаридан олиш тизимлари эса иситиш қозонини хонадоннинг ичида ўрнатишга имконият яратади. Viessmann икки контурли иситиш қозонлари 96 м2 дан 340 м2 гача бўлган майдонни иситишга қодир, уларнинг иссиқлик қуввати эса бир дақиқада 16 литргача сувни иситиш учун етарлидир.

Давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар Ўзбекистон бозорларида Германия технологиялари бўйича яратилган юқори сифатли иситиш ускуналарини янада кенг тарқалишига ва юртимиз аҳолисига қўшимча қулайлик бахш этишига ўз ҳиссасини қўшади.