August 28, 2020

ХАЗОРАСП САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙ АҲВОЛДА?

Тадбиркорлар қандай муаммолар билан юзма-юз келмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ҳукумат комиссияси Республикамиз ҳудудлари бўйлаб саноат корхоналари фаолиятини чуқур таҳлил қолган ҳолда, тадбиркорларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари ҳам вилоятнинг Хазорасп туманидаги саноат корхоналари фаолиятини яқиндан ўрганмоқда. Тўғри, соҳага алоқадор эмас, аммо мақсадимиз туманнинг саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш ишларига ҳисса қўшиш, бошқа тармоқлар қатори электротехника саноати йўналишида ҳам янги лойиҳаларни амалга оширишдир.

Ишчи гуруҳи нафақат электротехника саноати корхоналари, балки тумандаги бошқа саноат корхоналарининг иш фаолияти билан ҳам яқиндан танишмоқдалар. Уларда тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, ҳудудларда “саноат кластерлари”ни ташкил этиш бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилди. Тадбиркор билан очиқ-ойдин, мавжуд муаммоларнинг айни ечими устида алоҳида шуғулланилмоқда.

Ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ҳар қандай лойиҳани ишлаб чиқишда, аввало тадбиркорнинг нуқтаи назари ва таклифлари муҳим. Шу боисдан, ҳудудни ривожлантириш истиқболида айни шу жиҳатлар инобатга олинмоқда.

Ҳозирги кунда фақатгина "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасида уюшмага аъзо “Future Industry Systems” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан “Кичик маиший техника ва электр двигателлари ишлаб чиқариш” корхонаси мавжуд бўлиб, у ерда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Ўрганишлар давом этмоқда.