November 28, 2019

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бериладиган моддий ёрдамлар учун мурожаат қилувчи шахслардан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинади:

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бериладиган моддий ёрдамлар учун мурожаат қилувчи шахслардан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинади:

1) Ёрдам сўраб мурожаат этган шахс номидан “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари И. Ҳалилов номига мурожаат мазмуни ёритилган ариза (мурожаат қилувчининг манзили ва телефон рақамлари кўрсатилиши шарт);

2) Мурожаат қилувчи шахснинг ва аризага алоқадор шахсларнинг паспорт ва бошқа тегишли хужжатлари нусхаси;

3) Яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (телефон номери кўрсатилсин) ва маҳаллий имом-ҳатиб иштирокида тузилган фуқаро шу манзилда яшаши, оиласи таркиби, ижтимоий, молиявий (даромади) ва тиббий ахволи ва бошқа ёрдамга мухтожлиги, ЗАКОТГА ХАҚДОРЛИГИ ТЎҒРИСИДА Далолатнома (асл нусха, имзолар, муҳр, штамп);

4) Мурожаат қилувчи шахснинг ногиронлиги, беморлиги (ногиронлик китобчасидан нусха ёки тиббий маълумотнома) ёки ёрдам олишга асос бўлувчи бошқа ҳужжатлар нусхаси (асли фонд ходимига кўрсатилади);

5) Пластик карта тўғрисида банк маълумотномаси (8600 – карта рақами, пул ўтказиладиган банкнинг 2312 – хисоб рақами).

Озиқ-овқат, кийим ва бошқа нарсалар кўринишидаги ёрдам олувчилар учун пластик карта талаб қилинмайди.

Аризачи хужжатлар аслини тақдим этиши ва қабул қилувчи ходим томонидан уларнинг аслига қараб ксеронусхасини олиши ва “Аслига тўғри” ёзувини ёзиб имзо билан тасдиқлаш лозим.

Хужжатларни фонднинг худудий филиалига шахсан топширинг ёки почта орқали юборинг.

Батафсил маълумотлар учун худудий филиал телефонлари орқали боғланинг!

"ВАҚФ" ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИГА МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА АРИЗАЛАР ХУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАРДА ҚУЙИДАГИ МАСЪУЛ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ: