March 30, 2020

Etil spirtidan mahsulotlar ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik sub’yektlari diqqatiga!

Ўзбекистонда коронавирус касаллигининг олдини олиш, унга қарши курашиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича мухим тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг антисептик воситаларига бўлган талабини ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчилигига йўл йўлмаслик мақсадида тадбиркорлик субъэктлари томонидан ишлаб чиқариш жараёнларидан фойданиш учун этил спирти харид қилишда қийинчиликлар юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги алкогол ва тамаки тартибга солиш инспекциясининг ишонч телефон рақамларига (тел: (998 71) 244-19-95, 244-07-07) мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Мамлакатимизда этил спирти ишлаб чиқариш хажмини барқарорлигини ҳамда уларнинг нархларини давлат томонидан тартибга солинганлигини маълум қиламиз.

Маълумот учун: Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхоналар ва этил спирти нархи тўғрисидаги маълумот.

Истеъмол этил спиртини алкогол ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарори билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: [email protected]

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter