July 6, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Чирчиқ шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати бўйича умумий маълумот (Фото+видео) 

Бош саҳифа | Русский язык

Ичимлик сув таъминоти

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 44 та МФЙ мавжуд бўлиб, 164 838 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан 163 839 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, таъминланганлик даражаси 99,4%ни ташкил қилади.

Асосий марказлашган ичимлик сув манбаи ер усти сувлари ҳисобланади. Қолган 999 нафар аҳоли алтернатив (булоқ, сой ва қудуқ) манбаалардан фойдаланади.

Бўлим тасарруфида жами 8 та ичимлик сув иншоотлари мавжуд бўлиб, шундан 2 та таъмирталаб ва 2 та яроқсиз.

Сув иншоотларининг лойиҳавий қуввати 119,9 минг куб метрни ташкил этиб, амалда кунлик 110,3 минг куб метр ичимлик сув ишлаб чиқармоқда.

Чирчиқ шаҳар ичимлик сув тармоқлари узунлиги 257,5 км.

Шундан 57,9 км таъмирталаб бўлиб, давлат дастури ҳамда бошқа лойиҳаларга босқичма-босқич киритилмоқда.

Оқова сув хизмати бўйича

Шаҳарнинг оқова сув хизмати қамрови 78,1% (128 741 нафар аҳоли) ташкил этади.

Бўлим тасарруфида жами 2 та оқова сув тозалаш иншоотлари ҳамда 2 та КНС мавжуд.

Оқова сув тармоқлари узунлиги 223,6 км ташкил этиб, 26,3 км таъмирталаб ҳолатда.

Лойиҳа бўйича:

– диаметри Ø 160–800 мм – 28,8 км оқова сув тизимини реконструкция қилиш ва қуриш;

– оқова сув насос станцияларни 2 дона реконструкция қилиш;

Ишчи ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Консультант томонидан Давлат экспертизасига топширилди.

Чирчиқ шаҳар аҳолисини сифатли ва тоза сув билан таъминлаётган сув иншооти тўғрисида маълумот

Аҳолини сифатли ва тоза сув билан таъминлаш катта гигиеник аҳамиятга эга бўлиб, инсонларни турли хил эпидемик касалликлардан ҳимоя қилади.

Керакли миқдорда аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш унинг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Замонавий шаҳарларни сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун бир кеча кундузда сарфланадиган сувнинг миқдори млн метр кубларни ўз ичига олувчи катта рақамларни ташкил этади.

Сифатли ичимлик сув билан таъминлаш учун сув манбаларини танлашда асосий эътибор уларни турли ифлосликлардан ҳимоя қилишга, сув тозалаш иншоотларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Кўп тармоқли саноатнинг ишлаб чиқариш корхоналаридаги жараёнлар сув сарфи билан боғлиқ.

Айрим саноат ишлаб чиқариш корхоналари ва энергия ишлаб чиқариш корхоналари катта шаҳарларни сувга бўлган талабидан кўп миқдорда сув ишлатилади.

Айрим корхоналарни сувнинг сифатига бўлган талаби ўзгача ва бошқачадир. Сарфланаётган сувнинг сифати, миқдори ва саноат корхоналари сув билан таъминлаш унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотининг сифати ва таннархига таъсир этади.

Шуниинг учун ишлаб чиқариш корхоналарида сув таъминотини тўғри ташкил қилиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга.

Сув билан таъминлаш масаласини ҳал қилувчи иншоотлар мажмуаси яъни сувни манбаадан олиб, тозалаб, қувурлар орқали етказиб ва аҳолиги тарқатувчи иншоотлар сув таъминоти тизими дейилади.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими сув иншоотлари тўғрисидаги маълумот билан танишиб чиқамиз

1-кўтарма сув иншооти(СДК): 1991 йилда қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 4,03 га. Иншоотнинг амалгадаги қуввати 100 000 м3/сут сув кўтариш қувватига эга. Иншоотда ҳозирги кунда 6 дона сув кўтариш насос агрегатлари мавжуд.

5 дона Вилло 250 кВт/1400 м3, 1 дона Д 2500-62 500 кВт. русумли агрегатлари ўрнатилган.

“Очиқ сув хавзаси” иншооти: 1991 йил қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 19,21 га. Иншоотнинг амалгадаги қуввати 50 000 м3/сут сув кўтариш қувватига эга. Иншоотда ҳозирги кунда 4 дона сув кўтариш насослари мавжуд бўлиб, жумладан, 3 дона GTSB 400-300-500А ҳамда 1 дона Д 2500-62 русумли агрегатлари ўрнатилган.

Марказий ” сув иншооти: 1952 йил қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 62 га. Иншоотнинг амалдаги қуввати 30 000 м3/сут ни ташкил этади. Иншоотда жами 20 дона скважина қудуқлар мавжуд бўлиб, 11 дона ЭЦВ, 1 дона Д 1250/125 насос агрегатлари ишлайди.

“Аранча” 3-сонли сув олиш иншооти: 1965 йил қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 4,156 га. Иншоотнинг лойиҳавий қуввати 10 000 м3/сут бўлиб, амалдаги қуввати 8 000 м3/сут ни ташкил этади. 6 дона ерости қудуғи (скважина) мавжуд бўлиб, 6 дона ЭЦВ 10-160-35 насослари мавжуд.

“Оқова сув тозалаш” иншооти: 1975 йилда қурилган бўлиб. Эгаллаган ер майдони 40,4 га.

Маълумот учун, айрим дарёларга ҳамон саноат корхоналаридан, суғориш системаларидан, аҳоли турар жойларидан ҳар хил чиқинди сувлар тозаланмасдан ташланмоқда. Бу сувлар таркибида аҳоли соғлиғи учун зарарли моддалар кўп бўлиб, у аҳоли истеъмоли учун фойдаланишни қийинлаштирмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

ВИДЕОЛАВҲАЛАР

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати