“Toshkent suv taʼminoti”: Тошкент вилоятида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1 декабрь ҳолати бўйича маълумот (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти бўйича жами истеъмолчилар сони 380 487 тани ташкил қилади, шундан аҳоли истеъмолчилари 370 042 та ҳамда юридик ташкилотлари 10 445 тадан иборат.
Бугунги кунда “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ва унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, UZUM Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Шунга қарамасдан, Тошкент вилоятида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда 97 581,2 млрд. сўмни ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 59 млрд. 665 млн сўм, юридик ташкилотлар дебитор қарздорлиги 18 млрд. 969 млн сўм, ташкил этади.
Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:
1) Чирчиқ шаҳар: 15 млрд 365 млн сўм;
2) Олмалиқ шаҳар: 11 млрд 558 млн сўм.
3) Ангрен шаҳар: 10 млрд. 370 млн сўм;
4) Бўстонлиқ тумани: 9 млрд 450 млн сўм.
5) Қибрай туман: 8 млрд 938 млн сўм;
Чирчиқ шаҳар, Олмалиқ, Ангрен, Бўстонлиқ ва Қибрай туманлари бўйича 55 млрд 682 млн сўмдан ортиқ қарздорликлар мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда.
Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat