June 23, 2023

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори бошчилигида Зангиота, Чиноз, Янгийўл туман ва шаҳрида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича Сайёр қабул ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори бошчилигида 2023 йил 22 июнь куни Янгийўл шаҳри сув таъминоти бўлимида Зангиота, Чиноз, Янгийўл туман ва шаҳрида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яҳшилаш бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори ва унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, Зангиота, Чиноз, Янгийўл туман ва шаҳар раҳбар-ходимлари, ҳамда бошқа ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича 8 та мурожаат келиб тушган.

Хусусан, Матлуба Бабаджанова, Наталья Николаевна, Айгул Сафарова, Мухаммаджон Ахмедов, Амина Болтабаева, Жамшид Рахмонов, Аваз Исаев, Мамлакат Закирова истеъмолчилари томонидан “Оқава сув тармоғига уланиш”, “Ичимлик суви масаласи”, “Ичимлик сувидаги қарздорлик масаласи”, “Ичимлик суви хисоблагичини расмийлаштириш” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига тегишли жавоблар олинди.

2023 йил 22 июнь куни Янгийўл шаҳри сув таъминоти бўлимида ўтказилган сайёр қабулдаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан назорат режаси тасдиқланди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори томонидан ушбу назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати