July 8

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Янгийўл тумани “Xalqabod” МФЙ да  диаметри Ø200 мм ли 50 м ичимлик сув қувури алмаштирилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖЯнгийўл тумани “Xalqabod” МФЙ да истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директори топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Янгийўл тумани филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан мазкур мурожаат жойига чиқилиб, ўрганилди.

Янгийўл тумани филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан:

“Xalqabod” МФЙ да диаметри Ø200 мм ли 50 м ичимлик сув қувури алмаштирилди.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat