“Toshkent suv taʼminoti”: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–408-сонли Қарорига мувофиқ, Ўрта чирчиқ туманининг 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1000 тадан ортиқ хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, янги ичимлик ва оқова сув қувурлари инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўрта чирчиқ туманининг “Бойқўрғон”, “Гулобод”, “Йўнғичқоли”, “Чегара” МФЙларга ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1000 тадан ортиқ хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди:
– 340 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди.
– 295 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди.
Маълумот учун, қурилиш ишларини “Asl diyor qurilish” MCHJ томонидан амалга оширилган.
– 311 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди.
– 261 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди.
Маълумот учун, қурилиш ишларини “Geostroy prestich” MCHJ томонидан амалга оширилган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.