“Toshkent suv taʼminoti”: Бекобод шаҳар Ғафур Ғулом кўчасида жойлашган диаметри Ø300 мм ли сув қувур носозлиги бартараф этилиб, 55 минг истеъмолчи тоза ичимлик суви билан таъминланди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Бекобод шаҳри “Paxtakor”, “Yoshlik”, “Doʼstlik”, “Samarqand”, “Turkiston”, “Sirdaryo”, “Mustaqillik”, “Muqimiy”, “Metallurg”, “Obod-turmush”, “Nurli yoʼl”, “Yangi hayot”, “Taqachi” МФЙларда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
Хусусан, Ғафур Ғулом кўчасида жойлашган диаметри Ø300 мм ли сув қувури эски ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бекобод шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан, 30 май куни қувурдаги сув бутунлай тўхтагандан сўнг, махсус ускуналар билан диаметри Ø300 мм бўлган сув қувури ўрнига, диаметри Ø279 мм бўлган 6 метрли сув қувури алмаштирилди.
Мазкур “Paxtakor”, “Yoshlik”, “Doʼstlik”, “Samarqand”, “Turkiston”, “Sirdaryo”, “Mustaqillik”, “Muqimiy”, “Metallurg”, “Obod-turmush”, “Nurli yoʼl”, “Yangi hayot”, “Taqachi” МФЙларнинг 55 минг истеъмолчи тоза ичимлик суви билан таъминланди.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.