“Toshkent suv taʼminoti”: Бўстонлиқ туманининг “RTS” сув иншоотида ЭЦВ 10/120-80 насос агрегати ўрнатилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Бўстонлиқ тумани филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан “Товоқсой” МФЙдаги “RTS” сув иншоотида ЭЦВ 10/120-80 насос агрегати таъмирланди.
Хусусан, ЭЦВ 10/120-80 насос агрегати “Талпин” ва “Ёшлик” МФЙдаги истеъмолчиларни доимий ичимлик суви билан таъминлай олмаган.
Мазкур “Товоқсой” МФЙдаги “RTS” сув иншоотида орқали “Талпин” ва “Ёшлик” МФЙда 1200 та хонадон эгалари қайта тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat