December 14, 2023

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Зангиота ва Қибрай туманлари диаметри Ø800 ҳамда Ø100 мм ли сув қувурида носозлик ҳолати бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ 

Бош саҳифа | Русский язык

2023 йил 13 декабрь куни соат тахминан 21:00да “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Зангиота туман филиали тасарруфидаги ВУ-1 сув кўтариш иншоотидан чиқувчи Янгийўл тумани “Саидота” маҳалласи “Чирчиқ” дарёси устидан ўтган диаметри Ø800 мм ли сув қувурида носозлик ҳолати ҳамда Қибрай тумани “Парвоз” МФЙ Аҳиллик кўчаси ҳудудидан ўтган диаметри Ø100 мм.ли сув қувурида носозлик ҳолати содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори томонидан ташкил этган ишчи гуруҳ етиб бориб, авария сабаблари ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, иккала ҳолат сув қувурида сув айланмаси пайтида юқори даражада ёриқ пайдо бўлиб, ташқарига сув чиқиш ҳолати келиб қолгани аниқланди.

Юзага келган носозлик ҳолатларини таъмирлаш мақсадида, Жорий йил 14 декабрь куни соат 9:00 дан 13:00 га қадар сув таъминоти вақтинчалик муддатга тўхтатилади.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat