June 14, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Олмалиқ шаҳри “Navro‘z” МФЙ Чўлпон кўчасида диаметри Ø76 мм ли полиэтилен сув қувуридаги муаммо бартараф этилди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Олмалиқ шаҳри “Navro‘z” МФЙ Чўлпон кўчасида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Чўлпон кўчаси 25-; ва 29- уйлар олдида диаметри Ø76 мм ли сув қувурида ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.

Олмалиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, махсус ускуналар билан диаметри Ø76 мм полиэтилен сув қувури ёриғи таъмирланди.

Маълумот учун, Олмалиқ шаҳар 24/7 диспетчерлик хизмати ☎️ 998 70 615-21-70, 70 615-22-85

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати