July 27, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Зангиота ва Юқори чирчиқ туманидан коррупция ҳолатлари фош этилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминов раҳбарлигида туман ва шаҳарларда сув ва оқова тизимида коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли ҳуқуқбузарлик, талон-тарожликларни олдини олишга ҳамда комплаенс назорат тизимини самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кенг кўламда давом эттирилмоқда.

Тизимда олиб борилаётган назорат профилактика ишлари ва бунинг натижасида МЧЖ директори томонидан кўрилаётган турли ҳуқуқий ва интизомий чораларга қарамасдан айрим туман ва шаҳарларда сув ва оқова тизимида ишчи-ходимлар ўз лавозим йўриқномаларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.

ЗАНГИОТА ТУМАНИ БЎЙИЧА

Жамиятнинг 2023 йил 11 майдаги “Ҳудудий сув таъминоти бўлимлари балансидаги ичимлик ва оқова сув тармоқларини хатловдан ўтказиш тўғрисида”ги 115-сонли буйруғига асосан, ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил июнь ойида Зангиота тумани филиали тасарруфидаги “ВУ-3” сув иншоотидаги асосий воситалар хатлов (инвентаризация)дан ўтказилганда, 1977 йилда ишлаб чиқарилган, инвентар рақами № 00-95534 бўлган “Д 1250-125” маркали 1 дона насос ва 2011 йилда ишлаб чиқарилган инвентар рақами № 00-95556 бўлган “МК 630 кВт” маркали 1 дона двигатель асосий воситалар рўйхатида йўқлиги аниқланган.

Ўрганишлар натижаларига кўра, юқорида қайд этилган асосий воситалар “ВУ-3” сув иншооти собиқ иш устаси И.А. томонидан олиб чиқиб кетилиб, ўзгалар мулки ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган ва тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун туман прокуратурасига тегишли тартибда тақдим этилади.

ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИ БЎЙИЧА

Жорий йилнинг 19 июль куни “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Юқори Чирчиқ тумани филиалида Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат хизмати инспектори Э.Байкабилов, жамият юристлар бўлими бошлиғи Б.Тажиаҳмедов, Абонентлар бўлими бошлиғи У.Мунавваровлар иштирокида филиал ишчи-ходимлари билан мавжуд қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиб, ташкилот ҳисобига кирим қилиниши ва нореал қарздорликлар бўйича муҳокама қилиниб, шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар, туман ва шаҳарларда сув ва оқова тизимида ишчи-ходимлари ва истеъмолчилар ҳамкорлик доирасида юзага келадиган коррупцион ҳолатлар ёки Жамият масъуллари томонидан қонунбузулиш ва коррупцион ҳолатлар содир этилганда МЧЖ расмий сайти, комплаенс назорат тизимининг +(99871) 202-14-15 ички рақам 12 ишонч рақамига маълум қилишингиз мумкин.

Мурожаат, йўллаганлар шахси мутлоқо сир сақланиши кафолатланади.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ комплаенс назорат хизмати инспектори Эрмуҳаммад Байкабилов