May 17, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказилмоқда (Foto)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2023 йил май ойида Сайёр қабул назорат режасига мувофиқ Бекобод шаҳар ва Чиноз, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Бўка, Оҳангарон туманларида вилоят ҳокими ўринбосарлари бошчилигида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Қабулда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарлари “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ масъул ҳодимлари ҳамда вилоят ва шаҳар корхона-ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок етишмоқда.

Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича мурожаатлар ўрганилмоқда.

Сайёр қабулдаги мурожаатчилар саволларига мутасадди ташкилотлардан тегишли жавоблар олинмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминов томонидан сайёр қабулларда назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот котиби