“Toshkent suv taʼminoti”: Чирчиқ шаҳар “Umid” МФЙда ЭЦВ 8 USP 125-03 насос агрегати қайта таъмирланиб, 3375 та хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Куни кеча “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан “Umid” МФЙга қарашли ЭЦВ 10-120-80 насос қайта таъмирланди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, ЭЦВ 10-120-80 насос агрегатининг резбали уланиш жойи емирилиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Носозликни бартараф этиш гуруҳи ушбу насоснинг резбали жойини нержавейка электродда пайвантлаб, “Басу” скважинасини қайта ўрнатди.
Мазкур “Umid” МФЙнинг 3375 та хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.