June 22, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Ангрен шаҳри Ғафур Ғулом МФЙ Дўстлик кўчасида ичимлик сув тармоғидаги монтаж ишлари якунига етказилди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Ангрен шаҳри бўлимига Ғафур Ғулом МФЙ Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Ғафур Ғулом МФЙ Дўстлик кўчасида ичимлик сув тармоғидаги монтаж ишлари якунига етмаганлик ҳолатлари аниқланди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ангрен шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу монтаж ишларини якунига етказилиб, Дўстлик кўчасидаги хонадон эгалари ичимлик суви билан таъминланди.

Ангрен шаҳар Ғафур Ғулом МФЙга ташаббускор ҳомийлар ҳисобидан диаметри Ø76; Ø100; Ø150 мм ли 950 м ва 310 м ичимлик сув қувури ва зулфин (задвижка) ажратилган.

Маълумот учун, 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими ишчи-ходимлари томонидан Ғафур Ғулом МФЙга 1250 метр ичимлик сув қувурлари тортилиб, зулфин ўрнатилган. Ичимлик сув тармоғи марказий сув қувурига уланган.

Ангрен шаҳар 24/7 диспетчерлик хизмати ☎️ 998 70 665-08-60

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати