June 15, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Қибрай тумани “Qodiriya” сув кўтариш иншоотига янги сув тармоғини улаш ишлари режали олиб борилмоқда  (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги ПҚ–2818-сонли Қарорига асосан, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг Қибрай тумани бўлими тасарруфидаги “Қодирия” сув кўтариш иншоотида иш ҳажмлари тўлиқ тугатилган.

Бугунги кунда “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Қибрай тумани бўлимига қарашли “Qodiriya” сув олиш иншоотига янги диаметри Ø1000 мм ли сув тармоғини улаш ишлари режали олиб борилмоқда.

Куни кеча “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари, бош муҳандис бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан янги диаметри Ø1000 мм ли сув тармоғини улаш лойиҳаси билан танишиб чиқилди.

14 июнь куни соат 20:00дан “Qodiriya” сув кўтариш иншоотидан чиқувчи диаметри Ø1000 мм ли эски сув қувурига Анхуй компаниясининг диаметри Ø1000 мм ли қувури ва 100 талик задвижка ўрнатилиш бошланган. Насосларга эса частота конверторлари (ПЧТ) ўрнатилмоқда.

1969 йилда қурилган мазкур сув иншоотининг қуввати 250 минг куб метр сувни қайта ишлашга мўлжалланган эди.

Кейинчалик реконструкция ишлари натижасида иншоот қуввати бир неча баробарга ошди.

Айни кунда иншоотдан бир суткада 1 миллион 800 минг куб метрдан зиёд ичимлик суви тозаланган бўлса, янги сув тармоғи уланса, бир суткада 2 миллион 375 минг куб метрдан зиёд ичимлик суви тозаланиб, зарарсизлантириб етказилади.

Жорий йилнинг 14-15 июнь кунларида ушбу сув кўтариш иншооти ишга тушкунга қадар, Қибрай тумани Мустақиллик, Ўткир, “Илғор”, “Меҳнат”, Маданят”, “Тараққий”, “Зиёкор”, “Қурилиш”, “Янги ҳаёт”, “Ёнариқ”, “Гулистон”, “Парвоз”, “Бўстон”, “Истиқлол”, “Чинобод”, “Узумзор”, “Оқ-олтин”, “Пўлат қадам”, “Хўжақўрғон”, “Шалола” ва “Май” МФЙ ҳудудларида яшовчи 16079 та хонадон 72351 нафар аҳолининг ичимлик суви таъминотидан ҳамда Тошкент тумани Гулистон ҳудуди: “Ғишт кўприк”, “Сарке”, “Сирғали”, “Саноат”, “Айриота”, “Қашқарлик”, “Қурувчи”, “Ибрат”, “Рахбаробод”, “Ойдинҳаёт”, “Дархон”, “Авлиёота” МФЙ, Кўктерак ҳудуди: “Кенсой”, “Қирариқ”, “Учсада”, “Уччинор”, “Кўктерак”, “Сағбон”, “Фаравон”, “Калас” МФЙ ҳудудларида яшовчи 12617 та хонадон 56778 та аҳоли вақтинчалик ичимлик суви таъминотидан ўчирилди, босим пасайиши ҳолатлари кузатилади.

Маълумот учун, “Qodiriya” сув кўтариш иншооти таркиби 9 та бўлимдан иборат: 2 та сув тиндириш ҳавзаси, реагент хўжалиги, 2 та сув кўтариш станцияси, сизотлаш, хлорлаш бўлимлари, тоза сувни сақлаш ҳавзалари, оқова сув узатиш насос станциялари.

Тозалаш ишлари тиндиргичлардан бошланади. Бу ерда Бўзсув каналидан сувни қабул қилиб, унинг таркибидаги лойқаликлар 8-10 мг/д куб метргача тиндириб берилади.

Тиндиргичлардаги лойқалик суюқ аччиқтош ёрдамида ҳавза тубига чўктирилади. Чўккан лойқалик сувда сузувчи лойқа сув суриш ускунаси ёрдамида сўриб олиниб, лойқа сув ташлаш қувурлари орқали айланма каналга ташланади.

Реагент хўжалигида қаттиқ аччиқтош қабул қилинади, эритилади, суюқ ҳолда сақланади ва яна сув таркибидаги қолдиқ лойқалик тиндирилади.

Реагент хўжалиги таркиби:

  • 4 та қабул қилиш ҳавзаси;
  • 3 та суюқ аччиқтош сақлаш ҳавзаси;
  • бино ичида 4 та;
  • ташқарисида 2 та ишчи ҳовузлар.

ФОТОЛАВҲАЛАР

ВИДЕОЛАВҲА

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати