July 20, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”:Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–408-сонли Қарорига мувофиқ, Чирчиқ шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланмоқда (Фото) 

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, янги ичимлик ва оқова сув қувурлари инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

1.  “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида 4,45 км оқова сув қувурларини қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозирги кунда 4,1 км оқова сув қувури ётқизилган ҳамда кўмиш ишлари бажарилган.

Режа бўйича жами 75 дона қудуқ (колодец) ўрнатилган.

Пудратчи ташкилот: “FAST QUALITY BUILDING” МЧЖ

2. “Бирлик” МФЙ ҳудудида 6,0 км узунликда ичимлик сув қувурларини қуриш ишлари режалаштирилган.

Ҳозирги кунда 6 км ичимлик сув қувури ётқизилган. Режа бўйича жами 49 дона қудуқ (колодец) ўрнатилиши кўзда тутилган амалда 47 дона дона қудуқ (колодец) ўрнатилган.

Режа бўйича 280 та истеъмолчиларга хонадонларгача уланиш ишлари режалаштирилган, амалда 240 та хонадонга ичимлик суви олиб кирилган.

Жами 33 та гидрантлар ўрнатиш ишлари ўрнатилди. Ушбу ҳудудда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Бирлик” МФЙ ҳудудида 0,45 км узунлида оқова қувури ётқизилди.

Пудратчи ташкилот: “ШАХРУЗБЕК ХАЛИМЖОН ҚУРИЛИШ” МЧЖ

3.  “Гулзор” МФЙ ҳудудида 0,529 км оқова сув қувурларини қуриш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 0,529 км оқова қувури ташланди.

Ушбу ҳудудда кўмиш ишлари якунланган бўлиб, қум шағал ташланган. Режа бўйича жами 11 дона қудуқ (колодец) ўрнатилган.

Пудратчи ташкилот: “Мироншох Капитал Строй инвест” МЧЖ

4. “Маърифат” МФЙ ҳудудида 2,72 км оқова сув қувурлари ётқизилган.

Режа бўйича жами 30 дона қудуқ (колодец) ўрнатилиши кўзда тутилган амалда 75 дона дона қудуқ (колодец) ўрнатилган.

Шунингдек оқова сувларинг насос иншооти (КНС) қуриш ишлари якунига етказилган.

Пудратчи ташкилот: “САИТБЕК МЕГА СТРОЙ ИНВЕСТ” МЧЖ

5. А.Яссавий МФЙ ҳудудида 3.3 км оқова сув қувурларини қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозирги кунда амалда 2,7 км оқова сув қувурлари ётқизилган.

Режа бўйича жами 52 дона қудуқ (колодец) ўрнатилиши кўзда тутилган амалда 34 дона дона қудуқ (колодец) ўрнатилган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш учун қурувчилар томонидан Тошкент вилояти Aвтомобил йўллари ҳудудий бошқармасига марказий авто йўлни кесиб ўтиш учун рухсатнома олиш талаб этилмоқда.

Пудратчи ташкилот: “МЕМОР КОММПЛЕКС” МЧЖ

Ушбу объектларида лойиҳа ишлари “SMART ARCHING” МЧЖ томонидан олиб борилган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати