“Toshkent suv taʼminoti”: Чирчиқ шаҳар “Kamalak” МФЙ 3-кичик ноҳия 40- ҳамда 41-дом ўртасида жойлашган диаметри Ø250 мм ли сув қувур носозлиги бартараф этиди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Чирчиқ шаҳри “Kamalak” МФЙда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
“Toshkent suv taʼminoti” MChJ Чирчиқ шаҳри бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.
Ўрганишлар натижасига кўра, 3-кичик ноҳия 40- ҳамда 41-дом ўртасида жойлашган диаметри Ø250 мм ли ичимлик сув қувурида носозлик ҳолати аниқланган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Чирчиқ шаҳри бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан, махсус ускуналар билан диаметри Ø250 мм бўлган сув қувурининг носоз жойи таъмирланди.
Маʼлумот учун, диспетчерлик хизмати ☎️ (70) 983-10-48
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.