August 15, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”:  Чирчиқ шаҳар “Shodlik”, “Gulzor” ва  “Lola” МФЙларда ичимлик сув қувури таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Чирчиқ шаҳри “Shodlik”, “Gulzor” ва “Lola” МФЙларда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

“Toshkent suv taʼminoti” MChJ Чирчиқ шаҳри филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Чирчиқ шаҳри филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан:

“Shodlik” МФЙ педагогика олийгоҳи ҳудудидан ўтувчи диаметри Ø160 мм ли полиэтилен 12 м қувур алмаштирилди.

Кўп қаватли уйхонадонлари узлуксиз ичимлик суви билан таъминланди.

“Gulzor” МФЙ 16-уй олдидаги диаметри Ø150 мм чуян қувурда 3 м узунлигида алмаштириш ишлари олиб борилди.

“Lola” МФЙ 53-уй олдида диаметри Ø100 мм ли темир қувурга хамут ўрнатилди.

Маʼлумот учун, диспетчерлик хизмати ☎️ (70) 983-10-48

ФОТОЛАВҲАЛАР

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати