November 14, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув ва оқова сув тизимларини қуриш, реконструкция қилиш (3-босқич)” лойиҳаси бўйича 3 та фаза доирасида олиб борилаётган ишлар борасида йиғилиш бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Куни кеча, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ биносининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 2 августдаги ПҚ–2818-сонли Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув ва оқова сув тизимларини қуриш, реконструкция қилиш (3-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, МЧЖ масъул ходимлари ва лойиҳанинг бош пудратчилари билан 3 та фаза доирасида олиб борилаётган ишлар борасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш бошида лойиҳа бўйича амалга ошириладиган ишлар:

– 392 000 куб метр сутка қувватли оқова сув тозалаш иншоотлари қуриш
ва реконструкция қилиш;

– 10 та оқова сув насос станцияларини реконструкция қилиш;

– 351,8 км оқова сув коллекторлари ва тармоқларини қуриш
ва реконструкция қилиш;

– 50 минг дона ултратовуш сув ҳисоблагичларни ўрнатиш;

– 23,5 минг дона локал санитар-септиклар ўрнатиш;

– 1 032 та ултра товуш сув ҳисоблагичларни ўрнатиш кабиларни кўриб чиқишди.

Шундан сўнг бажарилган ишлар муҳокама қилинди:

– Тендер савдолари якуни бўйича жами 83,0 млн долларга тенг 6 та шартнома имзоланган;

– Лойиҳа бошидан 26,9 млн доллар (17%) қарз маблағлари ўзлаштирилди;

– 155,7 млн долларлик 14 та пакет бўйича тендер ҳужжатлари тайёрланди.

Жорий ҳолати:

– Санитар септикларни ўрнатишпакети бўйича тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

– 76,3 млн долларлик 12 та пакет бўйича тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

– Умумий қуввати 392 000 куб метр/сутка бўлган 5 та оқова сув тозалаш иншоотларини лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув ва оқова сув тизимларини қуриш, реконструкция қилиш (3-босқич)” лойиҳасида 103 та МФЙда 352 минг аҳоли оқова сув хизматлари билан таъминланади.

Қурилиш ишлари қиймати Чирчиқ, Янгийўл, Бекобод, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлар ва Чиноз туманларида 157,5 млн долларлик 7 та пакет доирасида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

1-пакет. 1-лотБекобод шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш.

Пудратчи – "ALKATAS INSAAT VE TAAHHUT A.S." компанияси (Туркия). Шартнома қиймати 15,0 млн доллар.

Бугунги кунда 60 000 куб метр/сутка қувватли оқова сув тозалаш иншоотининг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

2-лот. Олмалиқ шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш.

Пудратчи – "ALKATAS INSAAT VE TAAHHUT A.S." компанияси (Туркия). Шартнома қиймати 19,8 млн доллар.

Бугунги кунда 100 000 куб метр/сутка қувватли оқова сув тозалаш иншоотининг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

3-лот. Ангрен шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш.

Пудратчи – "MESMER-EAST" МЧЖ (Ўзбекистон) "ALKATAS INSAAT VE TAAHHUT A.S." компанияси (Туркия).

Шартнома қиймати 18,4 млн доллар.

Бугунги кунда 100 000 куб метр/сутка қувватли оқова сув тозалаш иншоотининг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

2-пакет. 1-лот. Чиноз шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини қуриш.

Пудратчи – "KUZU TOPLU KONUT INSAAT ANONIM SIRKETI" (Туркия).

Шартнома қиймати 3,9 млн доллар.

Бугунги кунда 2 000 куб метр/сутка қувватли оқова сув тозалаш иншоотининг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

2-лот. Чирчиқ шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш.

Пудратчи - "MESMER-EAST" МЧЖ (Ўзбекистон) "ALKATAS INSAAT VE TAAHHUT A.S." компанияси (Туркия).

Шартнома қиймати 22,2 млн доллар.

Бугунги кунда 130 000 куб метр/сутка қувватли оқова сув тозалаш иншоотининг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

3-пакет. Янгийўл ва Чиноз туманларида оқова сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш.

Пудратчи – "A.S Insaat and Buxoro Maxsus Suv Qurilish LLC" ҚК (Озарбажон - Ўзбекистон).

Шартнома қиймати 15,2 млн доллар.

Лойиҳа доирасида 92,9 км (Ø160-500мм) оқова сувтармоғива 5 та оқова сув насосстанцияси қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.

4-пакет. Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларида оқова сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш.

Пакет қиймати – 18,5 млн доллар.

Пакет доирасида 133,6 км оқова сув тармоғини тортиш кўзда тутилган.

2022 йил 15 июлда тендерга эълон берилган бўлиб, баҳолаш ҳисоботини келишиш ишлари олиб борилмоқда.

5-пакет. Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида оқова сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш.

Пудратчи – "T.T. Inshaat LLC" компанияси (Озарбажон).

Пакет қиймати – 14,6 млн доллар.

Пакет доирасида 3 та оқова сув насос станцияси ва 97,0 км оқова сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда мобилизация ишлари амалга оширилмоқда.

6-пакет. Чирчиқ шаҳар оқова сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш.

Пакет қиймати – 10,7 млн доллар.

Пакет доирасида 2 та оқова сув насос станцияси ва 28,8 км (Ø160-800 мм) оқова сув тармоғини қуриш кўзда тутилган.

7-пакет. Янгийўл ва Чиноз туманларида оқова сув локал санитар тизимини қуриш.

Пакет қиймати – 16,0 млн доллар.

Пакет доирасида 23 500 та маҳаллий санитар септикларни ўрнатиш кўзда тутилган.

Айни пайтда тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Маълумот сифатида,

Кредит қиймати: 161,0 млн долл.

Амалга ошириш муддати: 2022–2027 йй (5 йил).

Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat