May 19, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Ўрта Чирчиқ тумани “Nomdanak” МФЙда ЭЦВ 8-25-100 насос агрегатига алмаштирилди ва 237 та хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Ўрта Чирчиқ тумани “Nomdanak” МФЙ Nomdanak ва Hurriyat кўчаларида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

Хусусан, Nomdanak ва Hurriyat кўчаларида ичимлик суви айрим хонадонларга етиб бормаётганлиги баён қилинган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминов томонидан юқорида қайд этилган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида тегишли масъул раҳбар ва ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Масъулияти чекланган жамиятининг маъсул ходимлари ва туман ишчи-ходимлари билан жойига чиқиб мурожаатчилар билан учрашиб вазият ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, айни пайтда ишлаб турган ЭЦВ 6-10-90 насос агрегати қуввати Nomdanak ва Hurriyat кўчаларида сув сарфи ошганлиги сабабли, айрим хонадонга етиб бормаётганлиги аниқланди.

Бириктирилган мутахассислар томонидан вазиятни ижобий ҳал этиш мақсадида ЭЦВ 6-10-90 насос агрегатини ЭЦВ 8-25-100 насос агрегатига алмаштирилди.

Ҳозирда “Nomdanak” МФЙ Nomdanak ва Hurriyat кўчаларида истиқомат қилувчи 237 та хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланди.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати