July 25

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Фуқаролар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро суди билан ҳамкорликда ўқув-семинар ўтказилди (Фото-видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси(ФПК)нинг 189-191 моддалари талаблари асосида судга мурожаат қилиш шакли ва тартиби бўйича ҳамкорликда мурожаат қилиш борасидаги билим тажрибаларини ошириш мақсадида, “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директорининг ташаббуси билан Фуқаролар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро суди томонидан АЖнинг масъул ходимларга ўқув-семинар ўтказилди.

Жумладан,

– Ўзбекистон Республикасининr 2022 йил 22 июлдаги ЎРҚ-784-сон “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўзбошимчалик билан сув тармоғига уланишларни олдини олиш борасидаги ишлар;

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 июлдаги 194-сонли қарори талабларини бузган истеъмолчиларни фуқаролик ишлари бўйича судларига берилган даъво аризалари Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимларида таъминлаш юзасидан;

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўзбошимчалик билан сув тармоғига уланишларни олдини олиш борасидаги ишлар;

– ўзбошимчалик билан уланишлар оқибатида етказилган зарарни ундириш ва тармоқдан узиш ишларини юристлар томонидан назорат қилиниши ва суд орқали ҳал этиш;

– истеъмолчиларнинг муддати ўткан дебитор қарздорликларини аниқлаш, ундириш ҳамда Жамият юридик хизмати томонидан судларга даъво киритиш учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;

– шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш;

– ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича мавжуд ноқонуний ҳолатларнинг турлари ҳамда уларни аниқлаш усуллари;

– Юридик ва жисмоний шахслар билан низолар вужудга келганда мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўришни тартиби ҳақида.

Семинар сўнггида, савол-жавоблар бўлиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.

ВИДЕОЛАВҲА

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat