“Toshkent suv taʼminoti”: жисмоний ва юридик шахслардан 3132 та мурожаат келиб тушди (2023 йил январь-июнь ҳолатига)
Бош саҳифа | Русский язык
2023 йил – “ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ” йил шиори остида, барча соҳа вакиллари, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳоли ичига кириб муаммоларини ҳал этиш, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш тизимини самарали жорий этишни талаб қилмоқда.
Бизда “Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари таъминланаётгани Янги Ўзбекистонимизда кейинги йилларда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати дунё хамжамиятида эътироф этилаётгани барчамизни бирдай қувонтиради, ғайратимизга ғайрат, шижоат қўшади.
Маълумки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ–445-сон Қонуни ва мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори қабул қилинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ижро интизоми бўлими иш фаолияти шу қонун ва қарор талаблари асосида ташкил этилган.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖга ва бўйсунувдаги шаҳар, туман филиалларга жорий йилнинг I-ярим йиллик давомида, яъни 6 ойлик мавсумда жами бўлиб, 3132 та мурожаатларлар расмийлаштирилган. 1-чорак давомида эса 1065 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2 чорак давомида бу кўрсаткич 2067 тага етиб, яъни 100 фоизга ортган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси (Ўзсувтаъминот АЖ) орқали 2683 та мурожаат расмийлаштирилган:
1089та 40,5 фоизи мурожаат ижобий ечимини топган, яъни қаноатлантирилган;
1153та 43 фоизи мурожаат юзасидан умумий ва хуқуқий тушинтириш, яъни дастур асосида бажарилиши тушунтирилган;
441та 16,4 фоизи мурожаат жараёнда бўлиб, ижро муддатини кутмоқда (15 ёки 30 кунлик муддат).
I-ярим йиллик давомида келиб тушган 1132 та мурожаатларларни ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда, мурожаатларнинг асосий қисми:
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ – 203 та;
Ангрен шаҳар филиали – 205 та, 18 фоиз;
Оҳангарон шаҳар филиали – 43 та, 3,8 фоиз;
Чирчиқ шаҳар филиали – 322 та, 28,4 фоиз;
Олмалиқ шаҳар филиали – 199 та, 17,6 фоиз;
Бекобод шаҳар филиали – 52 та, 4,6 фоиз;
Нурафшон шаҳар филиали – 66 та, 5,8 фоиз;
Янгийўл шаҳар филиали – 127 та, 11,2 фоиз;
Янгийўл туман филиали – 194 та, 17,1 фоиз;
Ўртачирчиқ туман филиали – 79 та, 7 фоиз;
Пискент туман филиали – 63 та, 5,6 фоиз;
Қибрай туман филиали – 236 та, 21 фоиз;
Тошкент туман филиали – 194 та, 17,1 фоиз;
Бекобод туман филиали – 137 та, 12,1 фоиз;
Бўка туман филиали – 148 та, 13 фоиз;
Оққўрғон туман филиали – 55 та, 4,8 фоиз;
Оҳангарон туман филиали – 97 та, 8,6 фоиз;
Чиноз туман филиали – 152 та, 13,4 фоиз;
Қуйичирчиқ туман филиали – 46 та, 4,1 фоиз;
Бўстонлиқ туман филиали – 148 та, 13 фоиз;
Паркент туман филиали – 109 та, 9,6 фоиз;
Юқоричирчиқ туман филиали – 92 та, 8,1 фоиз;
Зангиота туман филиали – 194 та. 17,1 фоиз.
Шу Жумладан, Тошкент вилояти халк қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар Нурафшон шаҳар филиалида 5 та мурожаат, Зангиота тумани филиалида 1 та мурожаат, Чиноз тумани филиалида 5 та мурожаат, Қибрай тумани филиалида 29 та мурожаат, Қуйичирчик тумани филиалида 6 та мурожаат, Пискент тумани филиалида 3 та мурожаат муддати ўтиб кетган.
в) Жамият “1255” қисқа рақами орқали рўйхатга олинган мурожаатларнинг умумий сони 612 тани ташкил этади, 60 та мурожаат муддати ўтган мурожаатлар турига киради ва назоратдаги мурожаатлардир.
Мисол учун: 28 та мурожаат марказий истеьмолчилар билан ишлаш, 28 та мурожааат эксплуатация ва қолгани метрология, лаборотория ҳамда ишлаб чиқариш бўлими таъсаруфида.
Тасдиқланган “Сайёр қабул” режа-жадвали асосида "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ да 16 та шаҳар туманларда Сайёр қабуллар режа асосида ўтказилди ва жами бўлиб, 110 та мурожаат расмийлаштирилди.
Келиб тушган мурожаатлардан 37 таси ижобий ҳал қилинди, 12 та мурожаатга тушинтириш берилди, 8 та мурожаат бошка ташкилотга тааллуқли бўлганлиги боис, тегишли ташкилотларга йўналтирилди, 15 та мурожаат муддат ва маблағ талаб этилганлиги боис узоқ муддатли назоратга олинди. 27 та мурожаат бўйича қўшимча дастурга киритиш учун бўйича таклиф киритилган, 11 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Раҳбарияти томонидан аҳоли муаммолари ўрганилмоқда ва жойларда ўз ечимини топмоқда.
Фаолият йўналиши ва таҳлил қилиб, жойларга чиқиб ҳамда ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда.
Бу борада матбуот (ахборот) хизмати томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар (Ўзбекистон-24, Маҳалла, вилоят телеканали), ва келиб тушаётган тизимли муаммоларни аниқлаб, мурожаатни ўрганилиб, расмий ижтимоий тармоқлар, телеграмм каналлари орқали муносабаат билдирилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи М. ИСАМИДДИНОВ