September 4, 2023

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ишчи гуруҳи томонидан  Чирчиқ шаҳар “Наврўз” МФЙ, Гагарин кўчаси 10-хонадонда истиқомат қилувчи Фуқаро мурожаати ўрганилиб чиқилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти Прокуратурасининг 2023 йил 12 августдаги 10.2/23-сонли талабномасига ҳамда “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖнинг 2023 йил 14 августдаги 463/К-сонли буйруғига асосан фуқаро Тейфиков Дарвин Наримоновичнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Фуқаро Тейфиков Дарвин Наримонович ўз мурожаатида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар “Наврўз” МФЙ, Гагарин кўчаси 10-хонадонда яшаши ва “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиали масъул ходимларининг хатти-ҳаракатлари ҳамда фаолиятидан норозилиги билдирган.

Унинг эътирозига кўра, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиали масъул ходимлари унинг муаммосини ҳал этмасдан мурожаатчи иштирокисиз муаммони ёпиб юбориши таъкидлаб ўтилган.

Ушбу ҳолат бўйича “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, ишчи гуруҳ тузилиб, тезкорлик билан Чирчиқ шаҳар филиали ҳамда мурожаат хатида келтириб ўтилган манзилда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиали 2020 йилдан 2023 йилгача мавжуд мурожаатлар қайд этиш журналларидаги юқорида келтирилган фуқаро мурожаатлари қайд этилиши ва мурожаатга йўлланган жавоб хатлари мавжудлиги маълум бўлди.

Шу билан биргаликда, мурожаатчи томонидан асосий эътироз сифатида келтирилган Чирчиқ шаҳар “Наврўз” МФЙ, Гагарин кўчасидаги аҳолининг оқова сув хизмати бўйича “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиали масъул ишчи-ходимлари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ушбу кўчада яшовчи фуқаролар билан биргаликда ҳамда 10-хонадонда яшовчи мурожаат муаллифи Тейфиков Дарвин Наримонович ва унинг оила аъзолари иштирокида мурожаат ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:

Ҳозирги кунда мавжуд Гагарин кўчасидан ўтган диаметри Ø100 мм. ли оқова сув тармоғи Совет Иттифоқи даври(СССР)да шу кўчада яшовчи фуқаролар томонидан ётқизилган ва ҳозирги кундаги “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиали тассаруфида бўлган диаметри Ø300 мм. ли асосий оқова сув қувурига уланган. Ётқизилган ички тармоқ эса ҳозирги кунга қадар маҳалла балансида қолиб кетган.

Бироқ Чирчиқ шаҳар филиали қувурда муаммо кузатилса, тозалаш ишлари олиб боришини билдирмоқда. Ушбу оқова сув қувурига ўша даврлардан буён аҳоли уланган бўлиб, фақатгина 12-хонадонда яшовчи фуқаро Каримов Алберт 1997 йиллар оралиғида уланганлиги маҳалла фуқаролари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Чирчиқ шаҳар филиали “Марказий истеъмолчилар” бўлимидаги маълумотлар базаси кўздан кечирилганда ушбу фуқарога 2012 йилдан буён ичимлик ва оқова сувга тўлов қилиб келаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу кўчадаги 14-хонадонда яшовчи фуқаро Юнусова Алийе 2020 йилда “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиалидан техник шарт олган ҳолда уланган. “Техник шарт” мазмунида ички кўчадаги диаметри Ø100мм. ли оқова сув тармоғи Чирчиқ шаҳар филиали тассаруфида бўлмаганлиги туфайли уланишдан олдин қўшнилар билан келишиш кераклиги таъкидлаб ўтилган.

Фуқаро Юнусова Алийе 2020 йилда ён деворидаги қўшниси 12-хонадонда яшовчи фуқаро Каримов Албертдан ва қолган хонадон эгаларидан оғзаки рухсат сўраган ҳолда улаш ишларини амалга оширган. Фақатгина 10-хонадонда яшовчи мурожаат муаллифи Тейфиков Дарвин Наримоновичдан рухсат олинмаганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, мурожаатчи 2020 йилдан ҳозирги кунга қадар 12 ва 14-хонадонда яшовчи фуқароларни яъни қўшниларидан норози кайфиятда эканлиги, уларнинг шу кўчадан ўтган диаметри Ø100 мм. ли оқова сув тармоғига уланишларини ноқонуний ва оқова сувдан узиш кераклигини талаб қилиб келмоқда.

Бироқ, унинг оила аъзоларидан бири туғишган опаси Тейфикова Зариме
12 ва 14-хонадонда яшовчи фуқароларни оқова сувдан фойдаланишига қарши эмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Бундан ташқари, маҳалла раиси бошчилигида 2023 йилнинг март ойида қўшнилар томонидан далолатнома тузилиб, ушбу далолатномада 14-хонадонда яшовчи фуқаро Юнусова Алийени оқова сувга уланганлиги бўйича ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдириб ўтилган.

Мурожаатчи Тейфиков Дарвин Наримонович томонидан эса далолатномага имзо чекилмаган ва эътироз билдиришда давом этилган.

Юқоридаги ўрганишлардан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ аъзолари “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ИЧТБ оқова сув бўйича мутахассиси, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиали ишчи-ходимлари, “Наврўз” МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, кўча бошчиси, 10-хонадонда яшовчи мурожаат муаллифи опаси ҳамда ҳудуддаги фуқаролар билан биргаликда далолатнома шакллантирилиб, мурожаатчи Тейфиков Дарвин Наримоновичга 12 ва 14-хонадонни оқова сувдан узиш лозимлиги хақидаги эътирозлари нотўғри эканлиги, ушбу ҳолат "Истеъмолчилар ҳуқуқлари” бузилишига олиб келиши ҳамда қўшнилар орасида норозилик келиб чиқиши, зиддиятга сабабчи бўлмаслик хақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу тушунтириш ишларига қарамасдан мурожаатчи Тейфиков Дарвин Наримонович далолатномага имзо чекмасдан, эътироз билдиришди.

Ишчи гурух аъзолари томонидан мурожаат муаллифига 12 ва 14-хонадонда яшовчи қўшнилари билан шахсий адовати бўлса, маълумот ўрнида фуқаролик судига мурожаат этиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилди.

Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat