“Toshkent suv taʼminoti”: Бекобод шаҳрининг 1- сув олиш иншоотида USP 260-01 насос агрегатининг сув кўтариш қувури алмаштирилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Бекобод шаҳар филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан 1- сув олиш иншоотида USP 260-01 насос агрегатининг сув кўтариш қувури носоз ҳолга келганлиги аниқланди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Бекобод шаҳар филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи насос агрегатининг диаметри Ø150 ммли 5 м сув кўтариш қувури алмаштирилди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat