August 10, 2023

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 июлдаги 459–Ф-сонли Фармойишини ижросини таъминлаш доирасида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг шаҳар ва туманларида олиб борилаётган ишлар юзасидан (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 2023 йил 30 июлдан 30 августгача “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда.

Ангрен шаҳар филиали оқова сув тозалаш иншооти ободонлаштириш ва оқлаш ишлари

Бугунги кунда белгиланган тадбирлар доирасида 22 та шаҳар ва туман сув таъминоти филиалларига қарашли оқова ҳамда сув иншоотлари эгаллаб турган ер майдонлари ободонлаштирилиб, тартибга келтирилмоқда. Ушбу оқова ва сув иншоотларидаги бино-иншоотларнинг фасад ҳамда ички қисмларида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бекобод шаҳар филиали 3 ва 1-сув олиш иншоотида ва окава сув толаш иншоотларида ободонлаштириш ва оқлаш ишлари

Хусусан, тадбирлар доирасида 46 та ички ёритиш тизими таъмирланиб, 9000 дан ортиқ дарахтларни оқлаш ва шакл берилиб, 6 216 км ички ариқлар ва мелиоратив коллекторлар тозаланиб, атрофлари ободонлаштирилди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Чирчиқ шаҳар сув иншооатларда ободолантириш ишлари
Бекобод шаҳар филиали 3 ва 1-сув олиш иншоотида ва окава сув толаш иншоотларида ободонлаштириш ва оклаш ишлари
Қуйи Чирчиқ тумани Жамғирчи сув иншооти

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати