“Toshkent suv taʼminoti”: Бекобод шаҳар 3- сув олиш иншоотида диаметри Ø800 мм ли полиэтилен сув қувури таъмирланди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ–5118-сонли ва 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408 сонли Қарорларига асосан “Дўстлик”ва “Ёшлик” МФЙларида ичимлик сув тармоғини реконструкция қилиш, янги тортилган ичимлик сув тармоқларида улаш ҳамда, режалаштирилган магистраль ичимлик сув тармоқларини жорий таъмирлаш мақсадида, 2023 йил 6-7 июнь кунлари Бекобод шаҳрининг ичимлик суви билан таъминловчи 3- сув олиш иншооти таъмирланди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, 3- сув олиш иншоотидаги диаметри Ø800 мм ли полетели магистраль ичимлик сув қувури таъмирланди.
Маълумот учун, 3- сув олиш иншоотида таъмирлаш жараёнида шаҳарнинг 11;-12;-13;-14;-15;-80;-81;-64;-65-даҳаларида, “Янги ҳаёт”, “Металлург”, “Муқумий” МФЙларида вақтинча сув таъминоти тўхтатилган.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.