August 5, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Бўстонлиқ тумани “Do‘stlik” МФЙ Дўстлик кўчасида диаметри Ø150 мм ли сув қувур носозлиги бартараф этилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Бўстонлиқ тумани бўлимига тегишли тартибда “Do‘stlik” маҳалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

Хусусан, Дўстлик кўчасида диаметри Ø150 мм ли сув қувури эски ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бўстонлиқ тумани бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан, махсус ускуналар билан диаметри Ø150 мм бўлган сув қувурининг ёриқ жойи таъмирланди.

Мазкур “Do‘stlik” МФЙда истиқомат қилувчи хонадон эгалари қайта тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Маʼлумот учун, диспетчерлик хизмати ☎️ (70) 74-22-456

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати