August 14, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Олмалиқ шаҳрида ичимлик сувга уланиш ва келгусида аниқланган камомадни    электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш бўйича навбатдаги тарғибот ишлари олиб борилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ва унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бормоқда.

Абонетлар хизмати бўлими ва ҳудудий инспекцияси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ишчи гуруҳ томонидан Олмалиқ шаҳрида жисмоний шахсларнинг ичимлик сувга уланиш ва келгусида аниқланган камомадини электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш бўйича wgcraft.uztelecom.uz Биллинг базаси орақали онлайн тарзда кўрсатиб берилди.

Жумладан, Бўстон маҳалласи 7/1 кўчаси 3 “А” 112-хонадон МЕХМОННОПОВА – кўрсаткич базага киритилиб тўловлар бўйича тушунча берилди, базадаги қарздорлиги бўйича керакли ҳужжатлар йиғиб таъминотчи корхонага тегишли тартибда тақдим этилиши тўғрисида кўрсатма берилди.

7/1 кўчаси 5 “А” 112-хонадон ШОКИРОВ НОДИР АБДУМАННОПОВИЧ – базада сув ҳисобдони киритилмаган ушбу ҳисобдони базага киритиш ҳамда, базадаги қарздорлиги бўйича керакли ҳужжатлар йиғиб таъминотчи корхонага тегишли тартибда тақдим этилиши тўғрисида кўрсатма берилди.

Олмалиқ шаҳарнинг истеъмолчи қарздорлиги бугунги кунда 4 млрд 378млн сўм камомади аниқланган.

Мисол учун:

– Бўстон маҳалласи 7/1 кичик нохия кучаси, 3 “А” -уй, 117-хонадон ISAKOVA MUXTARAM ABUBAKIROVNA – 3 220 206.23 сўм қарздорлиги учун;

– 7/1 кичик нохия кучаси, 3 “А” -уй, 138-хонадон Рузматова Г. – 4 889 315.02 сўм қарздорлиги учун ОГОХЛАНТИРИШ берилган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига кўра, ичимлик сув ва оқова тармоқларига ноқонуний уланишларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.

Юридик қарздорликни бартараф этиш бўйчиа тарқатилган огоҳлантириш хатлари сони 430 та 1 млрд 300 млн сўмга.

Аҳоли истъемолчилари бўйича 7 362 та 2 млрд 864 млн сўмга. Тарқатилган.

Юридик бўйича огоҳлантириш хатлари орқали Судгача бўлган ундирув 117 та 1 млрд 009 млн сўмга, аҳоли бўйича 3 285 та 1 млрд 076 млн сўмга судгача ундирувга берилган.

Ичимлик ва оқова учун дебитор қарздорлиги учун тармоқдан узилганлар сони Юридик 20 та 415 млн сўмга, аҳоли 4 та 5.7 млн сўмга тармоқдан узилган.

Савдо-саноат палатасига киритилган аризалар юридик бўйича 29 та 1 млрд 960 млн сўмга, аҳоли 50 та 93.9 млн сўмга аризалар киритилган.

Иқтисодий судларига киритилган ҳужжатлар юридик бўйича 26 та 2 млрд 005 млн сўмга, фуқаролик судларига киритилган ҳужжатлар аҳоли бўйича 94 та 188 млн сўмга киритилган.

Маълумот учун, Тошкент вилояти бўйича жами истеъмолчилар сони 380 487 тани ташкил қилади, шундан аҳоли истеъмолчилари 370 042 та ҳамда юридик ташкилотлари 10 445 тадан иборат.

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоизолдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати