September 8, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: 2023–2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталофат ўтказиш учун ўқув машқлари бошланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг коммунал соҳа ташкилотларининг 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига барқарорлигини ўқув машқи ўтказиш орқали баҳолаш юзасидан топшириқлари ижросини, шунингдек, 2023 йил 26 августдаги “Тошкент вилоятида 2023–2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталофат ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларида электр энергияси ва газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича Қўмондонлик-штаб ўқув машқини ўтказиш тўғрисида”ги 270-10-0-F/23-сон фармойишига асосан, Тошкент вилоятининг электр, табиий газ, ичимлик суви таъминоти корхоналарида (идора ва ташкилотларида) куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва зарарни камайтириш борасида 2023 йил 5-20 сентябрь кунлари амалий ўқув машғулотлари ўтказилиши белгиланган.

Юқоридаги фармойишни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 сентябрь куни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани “Истиқлол” маҳалласи “Боғбон” кўчасида жойлашган “Ўзбекистон пахта тозалаш корхонаси” ҳудудида коммунал тизимлари (электр, газ, иссиқлик энергияси, ичимлик суви)да юзага келиши мумкин бўлган йирик авария ва носозликларнинг олдини олиш, юзага келганда тезкор бартараф этиш ҳамда жангаворликни ошириш мақсадида, вилоятнинг йиғма механизация отрядининг (ФВДқТ хизматининг куч воситалари) махсус муҳандислик техникалари (юк ташувчи, юк ортувчи, кран, экскаватор, булдозер), ҳамда коммунал хўжалиги корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича заҳира материаллари (нимстанция, трансформатор, кабел ва ҳаво тармоқлари ва ҳ.о.) тўпламларининг саф кўриги намойиши ўтказилади.

Ушбу тадбирга “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖнинг 5 дона авария тиклаш автомашинаси, 3 дона махсус сув ташувчи автомашиналари, 3 дона муҳандислик техникаси (экскаватор), 1 дона Камаз КО автомашинаси ва 25 нафар авария тиклаш бригадалари ходимлари куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини бартараф этишга зарур бўлган асбоб-анжомлар ва материаллар захираси билан жалб этилди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг биринчи босқичи – саф кўриги ўтказилиб, уларнинг асбоб-анжомлар билан таъминланганлик даражаси текширилди ҳамда вазият бўйича керакли топшириқлар берилди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг иккинчи босқичи – Юқоричирчиқ тумани, “Қорасув” МФЙ, Хушобод маҳалласида диаметри Ø300 ммли магистраль сув қувуридан сув сизиб чиқиши натижасида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳолатда аварияни бартараф этиш жараёни амалий машғулотда кўрсатиб берилди.

Навбатдаги босқич давомида “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар филиалида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан Ангрен шаҳар “Mustaqillik” МФЙ Бунёдкор кўчаси 3- ва 5-уйлар оралиғида жойлашган диаметри Ø100 ичимлик суви қувурида содир бўлган авария ҳолатини бартараф этиш ва ичимлик суви таъминотини тиклаш жараёни бўйича амалий ўқув машқи ўтказилди.

Авария ҳолатини бартараф этиш учун филиалнинг 4 дона техника ( 1 дона Фотон, 2 дона Исузу, авария тиклаш автомашиналари, ДООСАН махсус техника экскаватор) ва 6 нафар авария тиклаш бригадаси ишчи-ходимлари жалб қилинди.

Ўкув машқи жараёнида кўрсатилган манзилдаги ичимлик суви қувурлари пайвандланиб, ичимлик суви таъминоти тикланди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқида содир бўлган авария ҳолатларини бартараф этиш юзасидан берилган вазифаларни Жамиятнинг носозликни бартараф этиш гуруҳи тезкорлик билан сифатли бажарилди.

Ўқув машқининг назарий қисмида машқ якуни бўйича барча иштирокчилар йиғилиб, ўқув машқининг ютуқ ва камчиликлари бўйича изоҳ берди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨