“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталофат ўтказиш учун ўқув машқлари бошланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилоятида 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталофат ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларида электр энергияси ва газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Вилоят ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда филиал ёнғин қутқарув тузилмаси аъзолари билан ёнғин чиққанда уларниниг ҳаракати, ёнғин чиқиш сабаблари бирламчи ўт ўчириш асбобларидан фойдаланиш масалалари амалий тарзда ўрганиб чиқилмоқда.
Вилоятнинг йиғма механизация отрядининг (ФВДқТ хизматининг куч воситалари) махсус муҳандислик техникалари (юк ташувчи, юк ортувчи, кран, экскаватор, булдозер), ҳамда коммунал хўжалиги корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича заҳира материаллари (нимстанция, трансформатор, кабел ва ҳаво тармоқлари ва ҳ.о.) тўпламларининг саф кўриги намойиши ўтказилади.
Ушбу тадбирларга “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖнинг авария тиклаш автомашинаси, махсус сув ташувчи автомашиналари, муҳандислик техникаси (экскаватор), Камаз КО автомашинаси ва авария тиклаш бригадалари ходимлари куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини бартараф этишга зарур бўлган асбоб-анжомлар ва материаллар захираси билан жалб этилмоқда.
Ўқув машқининг назарий қисмида машқ якуни бўйича барча иштирокчилар йиғилиб, ўқув машқининг ютуқ ва камчиликлари бўйича изоҳ беришмоқда.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat