February 3

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқлангани юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

Бош саҳифа | Русский язык

Ўтган беш йилда Тошкент вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 60,9 фоиздан 73,8 фоизга етказилди.

Марказлашган сув таъминоти асосан вилоятнинг 3 та йирик ер усти иншоотлари орқали яъни Ангрен шаҳар "Наврўз" сув тозалаш иншооти, Чирчиқ шаҳар "Очиқ" сув тозалаш иншооти ва Қибрай тумани "Қодирия" сув тозалаш иншоотлари ҳамда 22 та тумандаги сув ишлаб чиқариш (скважина) иншоотларидан иборат бўлиб, аҳолига 594 та сув иншоотлари, 866 дона сув олиш қудуқлари ҳамда 6 683,6 км узунликдаги ичимлик сув қувурлари ва тармоқлари орқали ичимлик суви етказиб берилади.

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини яхшилаш мақсадида “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ ва бошқа манбалар ҳисобидан 2022 йилда жами 7,4 млрд. сўм маблағлар эвазига 45,2 км ичимлик сув тармоқлари капитал, 125,1 км қисми жорий таъмирланган.

Шунингдек иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизасия қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги 6074-сонли Фармони 3-банди ва 2022 йил 2 августдаги 341-сонли қарори 4-иловаси 5.11-бандига мувофиқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖга 2023 йил 6-сентябрда берилган Т-11-01/03-3651-сонли хулосаси, Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасининг 2023-йил 15-сентябрдаги 0-20/27-08-38/1737-сонли хати ўрганиб чиқилиб, вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖнинг истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун 2024 йил 20 февралдан бошлаб янгиланган тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра 2023 йилнинг 20 февралидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:*

Ичимлик суви:

а) аҳоли учун –1 м3 – 2000 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 - 9 000 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 9 000 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 1000 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 2000 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 2000 сўм.

* ** ***таклиф этилаётган нархлар ҚҚС сиз ҳисобланган

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat