March 12

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Пискент туманида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги, ноқонуний уланмалар бўйича маълумот (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ ва Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари биргаликда ичимлик сувидан истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги ва тармоғиққа ноқонуний уланиш ҳамда фойдаланиш юзасидан Пискент туманида рейд тадбирлари олиб борилди.

Тошкент вилояти Пискент тумани бўйича 7 339 та жисмоний истемолчилар мавжуд. Пискент туманидаги жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1.5 млрд сўм, ташкил этади.

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган МФЙ:

1. “Birlik” – 162 млн;

2. “Mitan” – 156 млн;

3. “Yangiobod” – 110 млн.

2024 йилнинг 1 мартга қадар:

– 286 959 381 млн сўм пул тушуми;

– 16 та ноқонуний уланмалар аниқланган. Жами 35 млн сўм.

3 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖТК нинг 163-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорининг 2-иловасининг ВИ бўлим 85- бандига асосан, сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчи айби билан ишдан чиққан, синган, бузилган ва бу ҳақда ИСКХ ташкилоти хабардор қилинмаган тақдирда сарфланган сув миқдори, сўнгги тузилган далолатнома санасидан то янги сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилиш санасигача, И гуруҳ истеъмолчилари учун – ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, ИИ ва ИИИ гуруҳ истеъмолчилари учун – ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, UZUM Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда.

Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat