“Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг шаҳар ва туман филиалларида “Ободонлаштириш ойлиги” давом этмоқда. Фотоальбом – 2
Бош саҳифа | Русский язык
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ҳамда унинг шаҳар ва туман филаллари томонидан 2023 йил 30 июлдан 30 августгача “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда.
Бугунги кунда белгиланган тадбирлар доирасида 22 та шаҳар ва туман сув таъминоти филиалларига қарашли оқова ҳамда сув иншоотлари эгаллаб турган ер майдонлари ободонлаштирилиб, тартибга келтирилмоқда. Ушбу оқова ва сув иншоотларидаги бино-иншоотларнинг фасад ҳамда ички қисмларида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, тадбирлар доирасида 61 та ички ёритиш тизими таъмирланиб, 16 956 дан ортиқ дарахтларни оқлаш ва шакл берилиб, 12 071 км ички ариқлар ва мелиоратив коллекторлар тозаланиб, атрофлари ободонлаштирилди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat