“Тошкент сув таъминоти”: Бўстонлиқ туманида ичимлик сув ва оқова тармоқларига ноқонуний уланишларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига кўра, ичимлик сув ва оқова тармоқларига ноқонуний уланишларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар, Абонетлар хизмати бўлими ва ҳудудий инспексияси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ишчи гуруҳ томонидан Бўстонлиқ туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш, сув тармоғига ноқонуний уланиш бўйича ўрганишлар олиб борилди.
Қуйидаги юридик ва жисмоний шахсларларда тоза ичимлик сувидан фойдаланиш, сув тармоғига ноқонуний уланишлар аниқланди:
юридик шахслар – якка тартибдаги тадбиркор Г. Қудратуллаева томонидан икки томонлама шартнома тузилмасдан диаметри Ø15 сув қувури ноқонуний уланиб, тоза ичимлик сувидан фойдаланиб келинган.
2023 йил 27 февралда 1 та огоҳлантириш берилган бўлиб, сумма 7 533 690 минг (етти миллион беш юз ўттиз уч минг олти юз тўқсон сўм);
– “YASMINAXON BIZNES” МЧЖ томонидан икки томонлама шартнома тузилмасдан диаметри Ø15 сув қувури ноқонуний уланиб, тоза ичимлик сувидан фойдаланиб келинган.
2023 йил 14 апрелда 1 та огоҳлантириш берилган бўлиб, сумма 7 340 331 минг(ети миллион уч юз қирқ минг уч юз ўттиз бир сўм) сўмлик камомадлар аниқланди.
жисмоний шахслар – “PARGOS” МФЙ 16-уй хонадон Дилдора Муродова 2023 йил 09 апрелда огоҳлантириш берилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар қарздорлик 3 822 000 минг (уч миллион саккиз юз йигирма икки минг сўм);
– “PARGOS” МФЙ 85-уй хонадон Aзимбай Aштаев 2023 йил 23 февралда огоҳлантириш берилган бўлиб, ҳисобдон ўрнатгунга қадар қолиб кетган қарздорлик 2 026 000 минг (икк миллион йигирма олтти минг) сўмни ташкил қилмоқда.
Рейд тадбирларда ноқонуний уланмалар аниқланиб, тармоқдан узилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилди.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Apelsinкаби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.