“Toshkent suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳрининг “ТЗМК” сув иншоотида ЭЦВ 8/80-60 янги насос агрегати ўрнатилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Нурафшон шаҳар филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан “ТЗМК” сув иншоотидаги ЭЦВ 8/80-60 русумли насос агрегати носоз ҳолга келганлиги аниқланди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Нурафшон шаҳар филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи насос агрегати ўрнига Ҳиндистон Республикасида ишлаб чиқилган янги СВ 9/150-46 русумли насос агрегати ўрнатилди.
“Yuksalish”, “Taraqqiyot” va “Hurriyat” МФЙ аҳолиси қайта тоза ичимлик сув билан таъминланди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat