“Toshkent suv taʼminoti”: Юқори Чирчиқ тумани “Жавгашти маркази” сув иншоотига қарашли ЭЦВ 8 USP 25-70 насос агрегати ўрнатилиб, 595 та хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Юқори Чирчиқ тумани “Saksonota” МФЙда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
Хусусан, “Жавгашти маркази” сув иншоотига қарашли ЭЦВ 8 USP 50-100 насос ишламаётганлиги натижасида ичимлик сув тармоғида сув узилиш бўлганлиги баён қилинган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Юқори чирчиқ туман бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан “Saksonota” МФЙ “Жавгашти маркази“ сув иншоотига қарашли ЭЦВ 8 USP 25-70 насос агрегати ўрнатилди.
Хусусан, “Saksonota” МФЙда электр энергиянинг доимий меъёрда сақланмаслиги ЭЦВ 8 USP 50-100 насос агрегати яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Носозликни бартараф этиш гуруҳи ушбу насоснинг ўрнига ЭЦВ 8 USP 25-70 насос агрегати ўрнатилди.
Келгусида, “Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Юқори Чирчиқ тумани бўлими томонидан ЭЦВ 8 USP 40-110 насос агрегати ўрнатилиши режалаштирилди.
Мазкур “Saksonota” МФЙнинг 595 та хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.